Ибн Сино жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 6 январдаги УП-2171-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган.Ушбу Фармон билан Фонд олдида қўйидаги вазифалар белгиланган:
– соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни тезлаштиришга кўмаклашиш;
– соғлиқни сақлаш тизимини тузилиш жиҳатидан қайта қуришда, тиббий-ижтимоий хайрия ташкилотларини, нуронийлар учун геронтология (гериатрия) марказларини очиш ва Ибн Сино таълимоти ҳамда замонавий тиббиёт илму фани асосида Шарқ табобатини (халқ табобатини) ривожлантириб бориш;
– Абу Али ибн Синонинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ишларини ташкил этиш, мактаблар ва олий ўқув юртлари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, буюк олим асарларини тартибга солиш ва уларни нашр этишга кўмаклашиш, Ибн Сино кутубхонасини очиш;
– буюк олим асарлари асосида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, китоблар, рисолалар, журнал нашр этиш, телевидение ва радиода доимий ишлаб турадиган дастурлар очиш, Ибн Сино музейини барпо этиш;
– Ибн Синонинг тиббий ва илмий-маънавий меросига оид тадқиқотлар олиб боришга, унинг фандаги мактабларини ўрганишга кўмаклашиш, хусусан олимларнинг бу борадаги илмий фаолиятини рағбатлантириш ва мувофиқлаштириш;
– тиббиёт ва доришунослик соҳасидаги энг яхши ишлар учун Ибн Сино номидаги мукофот таъсис этиш ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш;
– чет эл олимлари билан алоқалар ўрнатиш, Ибн Синонинг илмий меросига бағишланган халқаро симпозиумлар, конференциялар, конгресслар ўтказиш;
– мамлакатнинг барча вилоятларида ва хорижий ўлкаларда Жамғарма бўлинмаларини ташкил этиш, буюк ватандошимиз таваллуд топган тупроқ — Бухоро шаҳрида ҳар йили Ибн Сино халқаро ўқишларини ўтказиб туриш;
– ЮНЕСКО билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиб бориш, Жамғарманинг равнақ топиб бориши учун моддий асос яратиш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этиш.


Сўнгги 10 йил ичида (2015 йилдан 2025 йилгача) Фонд томонидан 50 дан ортиқ халқаро конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, экспедициялар, кўргазмалар, шу жумладан анъанавий ўтказиладиган халқаро Ибн Сино ўқишлари ташкил этилди ва ўтказилди.
Фонд ҳар йили ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари учун хайрия тадбирларини ташкил этади, улар давомида Даун синдроми, мия ярим палси, аутизм ва бошқалар ташхиси қўйилган болалар бепул малакали тиббий кўриклардан ўтадилар.Фонд ўзининг Низомида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиы етакчи хорижий илмий ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган тадбирларни амалга оширади.
Ибн Синонинг илмий ва маданий меросини ўрганаётган Озарбайжон, Афғонистон, Белгия, Германия, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Ерон, Қозоғистон, Корея, Хитой, Qatar, Қувайт, Қирғизистон, Латвия, Покистон, Россия, Ақш, Туркия ва бошқа мамлакатлар олимлари билан хамкорлик алоқалари ўрнатилган. Сўнгги йилларда жамғарма Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам илмий-маърифий ишлар билан фаол шуғулланиб келмоқда.Яхши касбий тажриба тўпланди, турли фан соҳалари мутахассисларидан иборат илмий гуруҳ тузилди, 4 та халқаро илмий платформалар яратилди ва ривожланмоқда, 30 дан ортиқ хорижий давлатлар билан халқаро ҳамкорлик алоыалари ривожланмоқда. 24-25.04.2025 кунлари Тошкентда Ибн Сино жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент фармацевтика институти билан биргаликда «Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар» мавзуида VIII халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этди ва ўтказди.
Тадбир асослари: Ибн Сино фондининг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 490ғсонли буйруғи, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 1 апрельдаги 02-28/5494-сон кўрасатма хати, Ибн Сино жамоат фонди ва Тошкент фармацевтика институти ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми (2017).
Анжуманнинг мақсади жаҳон тиббиёти ва фармацевтика фанига беқиёс ҳисса қўшган табиб, олим ва файласуф Абу Али ибн Синонинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, тиббиёт ва фармация соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро илмий тадқиқотларни тарғиб қилиш мақсадида конференцияда иштирок этган хорижий експертлар билан фикрлар ва тажриба алмашиш.Унда Ўзбекистон, Исроил, Корея, Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон ва Украинадан 160 га яқин олим ва мутахассислар илмий тақдимотлар ўтказдилар. Конференция давомида Ибн Сино жамоат фонди қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади:
-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фармацевтика хавфсизлиги маркази Давлат муассасаси.
-Тошкент фармацевтика институти ва «Phyto Апипҳарм» компанияси (Қозоғистон)
– Авиценна халқаро жамғармаси (Исроил давлати)
-«Шинжон Шифо» фирмаси (Хитой)
-Авиценна тиббиёт ва фармакология институти (Тожикистон) 2025й. VIII халқаро илмий-амалий конференция доирасида 6 та номинация Абу Али ибн Сино Миллий мукофоти бўйича илмий тадқиқотлар танловига номзодлар танлаб олинди. Конференция оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио ва босма оммавий ахборот воситаларида) кенг ёритилди. Ибн Сино фонди Ўзбек-Исроил илмий ва маданий ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Исроил давлатидаги Авиценна халқаро жамғармасининг сертификати билан тақдирланди.
2025-йил апрел ойида Ибн Сино фондига Хитойнинг Шанси провинцияси Сиан шаҳрида анъанавий тиббиёт бўйича қатор муҳим тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон расмий делегациясини тузиш таклифи тушди.Майда ойида Хитойнинг Сиан ва Циндао шаҳарларида бўлиб ўтган қатор халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегацияси аъзолари тақдимотлар билан иштирок этди истиқболлик хамкорлик меморандумлар имзолади.Ўзбекистон расмий делегациясининг иш сафари натижалари ижобий бўлди, Ўзбек-Хитой илмий, маданий, тиббий, таълим, инновацион ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга пойдевор яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси 2025 йил 1 августдаги 10-1-1239 сонли хатдаги топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида Ибн Сино жамоат фонди ўз хамкорлари – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилоят хокимлиги, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон халқ табобати академияси, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти билан биргаликда юртдошларимизни, айниқса, Ўзбекистон ёшларини баркамол ривожланган авлод бўлиб вояга етишда ва маънавий-ахлоқий, миллий ғурур, ватанпарварлик туйғулар асосида тарбиялаш мақсадида кенг қамровли ахборот-тарғибот кампаниясини ташкил этилмоқда ва “Абу Али ибн Сино: Жахон мероси – Ўзбекистон ғурури” мавзусида илмий-маърифий соғломлаштириш тадбирлар мажмуаси ўтқазилди.Бухоро шахрида, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида, ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Республика маънавият ва маърифат маркази билан хамкорликда “Абу Али ибн Сино тўғрисида 10 та факт” видеопостлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқилди хамда ижтимоий тармоқларда, барча давлат хизматлари марказларида, метро, поъездларда доимий равишда қўйиб борилмоқда.
Бухорои шарифдаги тадбирлар давоми эса МТРК ва Республика маънавият ва маърифат маркази билан хамкорликда тайёрланган махсус телекўрсатувлар хамда видеороликлар тўплами Ватанимизнинг хар бир хонадонига кириб боради ва юртошларимизнинг қалбларида эзгу ниятлар билан нурланади.
Тадбирларимизнинг яна бир жихати Ибн Сино жамоат фонди фуқаролик жамияти вакили бўлиб ўз ташабуслари ва хамкорлари билан Ўзбекистон равнақи ва юртимиз Мустақиллигининг 34 йиллигига ўз камтарона илмий-мафкуравий хиссасини қўшишга муяссар бўлди.
Эътироф: 02.10.2025 йил, Бухоро шахрида: Ибн Сино фонди раиси Маҳмудов Нозимхон Анварович Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти ректори, проф. Шухрат Жумаевич Тешаев билан учрашди ва институтнинг 35 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони ва Бухоро Давлат тиббиёт институтининг фахрий профессори унвони билан тақдирланди. 05.12.2025 йил, Тошкент шаҳрида: "Фуқоролик жамияти ҳафтаси" доирасида Ибн Сино жамоат фонди бошаруви раиси Махмудов Нозимхон "Фуқоролик жамияти ривожига кщшган хиссаси учун" давлат қукрак нишони билан расмий тақдирланди. 2025 йил давомидаги Фонд расмий Телеграм каналида Ибн Сино шаҳси ва бой илмий мероси тугрисида 300дан ортиқ маълумотларни ёритилди.








