jqtm
Yuklanmoqda...

Феруза опа: Мақсад аниқ бўлса албатта уддалайман

Термиз шаҳрида туғилган Феруза Юнусова. Қайга бормасин, ҳунари бўлмаса, иш бошлай олмаслигини таъкидлашавергач, опа имкон қидира бошлади. Курсларда ўқий деса – қиммат. Курсларга кетадиган пулни ҳам оиласига сарфлашни афзал билди. Шу орада Термиз шаҳридаги «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат марказида бепул курслар ташкил қилинганини эшитиб қолди. Олдиндан қандолатчиликка қизиққани боис шу йўналишдаги курсга ёзилди.

«Танишлардан ушбу марказ ҳақида эшитгач бордим. Даставвал озроқ уялдим. Сабаби барчаси ёш қизлар. Мен эса 49 ёшдаман. Аммо ниятим қатъий бўлганлиги учун ҳар ортга чекинмадим. Мендан кичик бўлсада атрофимдагилар қандолатчилик ҳунарини ўрганишимга кўмаклашди. Бир ой давомида торт, ширинликлар, печонилар тайёрлашни ўргандим. Ҳар машғулотда ўрганган ширинликни уйда фарзандларимга тайёрлаб беряпман», – дейди Феруза опа.

Бир ойлик курсда қандолатчилик сир-асрорларини ўрганган Феруза опа эндиликда  ўз ишини бошлаш ниятида. Кредит асосида кичик бўлса-да, қандолатчилик цехини очиб, ўзига ўхшаган қийналиб қолган хотин-қизлар билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи.

Мастура Хамраева