jqtm
Yuklanmoqda...

Диний бағрикенглик – тинчлик сари йўл

Ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иқтисодий муаммолардан қийналган инсонларга ҳуқуқий, моддий ёрдам  билан бирга психологик кўмак ҳам зарур. Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компаниясининг «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг   радикаллашувига қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравонлик экстремизмнинг олдини олишга қўмаклашиш» лойиҳаси доирасида шундай фуқароларни жамиятда ўз ўрнини топиши, уларнинг турли ёт иллатлар таъсирига тушиб қолмасликлари мақсадида «Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан ўқув-семинар ташкил этилди.

Нукус шаҳридаги «Айдин жол» МФЖда истиқомат қилувчи доимий иш билан таъминланмаган 25 нафардан ортиқ фуқароларга жамиятда учраётган одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар, уларнинг олдини олиш, хорижга ишга кетиш олдидан билиш керак бўлган ҳуқуқий-меёрий хужжарлар ҳусусида маълумот берилди. Семинар иштирокчилари ҳам одам савдосини келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни олдини олиш бўйича ўз таклифларини гуруҳларга бўлиниб, муҳокама қилиб, билдиришди. 

Лойиҳа тренери Н. Атамуратова «Биз-турличамиз, аммо  биргамиз – бул бизнинг кучимиз» мавзусидаги тақдимотида диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик муҳимлиги тўғрисида, бугунги кунда айрим хорижий давлатларида диний низолар сабаб юз бераётган ҳолатларга тўхталиб ўтди. Семинар қатнашчилари шу мавзуни муҳокама қилиб, ўз фикрларини билдиришди.

«Инсон қайси даврда яшаса, ўша даврга мослашиши, назарий ва амалий билимларга эга бўлиши керак. Жамиятда ўз ўрнини, ишини топиши учун эса, замонавий касбларни, ҳунарларни эгаллаши лозим.» – дейди марказ психологи Ш.Асанова. Семинар-тренингда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, ўз устида ишлаш бўйича психологик маслаҳатлар берилди. Шунингдек, ишсиз фуқароларни қайта касбга таёрлаш, марказ ҳисобидан уларни ўқитиш бўйича имкониятдан фойдаланиш тарғиб қилинди. Зеро хотин-қизларнинг ҳунар ўрганиши, ўз-ўзини банд қилиш билан бирга қўшимча даромад манбасидир.

Семинарда марказ томонидан тақдим етиладиган бепул ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар олиш тартиби ҳусусида ҳам фикирлар алмашилди ва «Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот марказининг есталик совғалари тарқатилди.

Тренинг Амет ва Айимхан Шамуратовалар уй музейига саёҳат билан якунланди.

«Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот маркази

 Қорақалпоғистон Республикаси бўлими