Аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож қатлами билан ишлаб келаётган “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида касб-ҳунарга ўргатадиган курслар ўз фаолиятини бошлади.
-Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш лойиҳаси асосида ўндан зиёд хунарларни ўргатишни бошладик, – дейди марказ психологи Шаҳло Фармонова. – Ўқув курсимизда иштирок этаётган ёшларимиз тикувчилик, қандолатчилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, дурадгорлик ва ёғоч ўймакорлиги, сантехника иши, маникюр ва педикюр иши йўналишларида таҳсил олишмоқда. 2016 йилдан буён аёллар сартарошлиги билан шуғулланиб келган Муборак Жўраева 8 нафар қизларга ўз касбининг сир-синоатларини қунт билан ўргатмоқда.
Дарҳақиқат, ҳунар ҳунардан унар деб бежизга айтишмайди. Айниқса, ёшларимизга қанча кўп хунар ўргатсак, шунча яхши. Зеро, ҳунар сабрни синовдан ўтказиб, иродасини меҳнатда тоблайди. Ҳунар ўрганишни истаган барча ёшдаги ҳамюртларимиз учун марказ эшиклари доим очиқ.
Нигина ШОЕВА.