jqtm
Yuklanmoqda...

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда «Search for Common Ground» халқаро ташкилотининг “Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари орқали динлараро бағрикенглик тамойилларни илгари суриш” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган семинар-тренингда оммавий ахборот воситалари ходимлари, жумладан, маҳаллий журналистлар, блогерлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этдилар.

Дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат ҳақида гап кетар экан, унинг асосида энг аввало диннинг давлатдан ажратилиши тамойили амалга оширилади. Бу ҳақида Конституциямизнинг 75-моддасида белгиланган: “Диний ташкилотлар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятига аралашмайди. Давлат қонунда белгиланган тартибда фаолият кўрсатаётган диний ташкилотлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлайди”. Бугунги кунда республикамизда 16 та ноисломий конфессияга мансуб ташкилотлар эмин-эркин фаолият олиб бораётгани ҳам бунинг амалий ифодасидир.

Амалга оширилаётган лойиҳанинг мақсади ҳам Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик ва тинч-тотув яшаш ҳақидаги ижобий ривоятларни тарғиб қилишдан иборат. Бунга асосан оммавий ахборот воситаларининг манфаатдор томонларини динлараро ва ички бағрикенглик ва тинч-тотув яшашни тарғиб қилиш, шунингдек, турли диний етакчилар ва ҳукумат вакиллари ўртасида ишонч ва фикр алмашишни ривожлантиришга қаратилган имкониятларни кенгайтиришга бағишланган турли тадбирлар орқали эришишдан иборат.       

Ўтказилган семинар-тренингда зиддиятга сезгир журналистика: динлараро муносабатларнинг моҳияти ва вазифалари, зиддият турлари, динлараро муносабатларда  зиддиятлар, бағрикенглик тўғрисида, динлараро муносабатларда мавзунинг гендер жиҳатлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик мавзусидаги  чиқишлар камлиги сабаблари ҳамда маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқлар учун тайёрланадиган материаллар таҳлили бўйича малакали тренерлар иштирокчилар билан машғулот ўтказдилар. Зиддиятларни моделлаштириш ва ҳал қилиш бўйича кичик гуруҳларда машқлар бажарилиб, гуруҳларнинг кейслар бўйича тақдимотлари, муҳокама-мунозаралари ташкил қилинди. Семинар-тренингда  диний масалалар бўйича эксперт Бахтиёр Алимжонов  ҳам иштирок этиб, “Ўзбекистонда дунёвийлик (секуляризм) ва бағрикенглик: тарих ва бугунги кун” мавзусида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.