jqtm
Yuklanmoqda...

Бўлажак журналистлар фойдали билимларга эга бўлдилар

Тошкентда, 29-30 апрель кунлари,  «Журналистлар, ННТ фаоллари ва блогерларнинг коррупцияга қарши курашиш масалаларини ёритишда салоҳиятини ошириш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда, асосан, талабалар қатнашди. Иштирокчилар коррупциянинг турли шакллари, ушбу иллатнинг оқибатлари ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳақидага маълумотларга эга бўлдилар.

Шунингдек талабалар, турли коррупцион холатларни ёритишда энг  самарали воситалардан қандай фойдаланиш мумкинлигини саҳна кўринишида аъло даражада акс эттира олдилар. Ўйлаймизки, семинар-тренинг бўлажак журналистлар учун яхши замин бўла олади.