jqtm
Yuklanmoqda...

«Биз-турличамиз, аммо биргамиз – бул бизнинг кучимиз»

«Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан Нукус шаҳридаги «Орнек» МФЙда истиқомат қилувчи ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарига киритилган фуқаролар учун семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур тадбир Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси томонидан «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашувига қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга қўмаклашиш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Семинар фуқароларга лойиҳа тўғрисида маълумот беришдан бошланди. Қатнашчиларга улар жамиятда ўз ўрнини топишлари, ўз-ўзларини иш билан таъминлаш бўйича маслаҳатлар берилди. Марказ ёрдамида касб-ҳунарга ўрганиш, ўқув курслари турлари, бизнес лойиҳаларини амалга оширишда моддий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳусусида маълумот берилди. «Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот маркази Қорақалпоғистон бўлими тренери Б.Нурманов одам савдоси, унинг сабаблари, қонун доирасида ишга ёллаш тартиби,  ноқонуний меҳнат  эксплуатацияси, ишсизларни, айниқса ёшларни манипуляцияга қурбонига айланиш хавфлари тўғрисида маъруза қилди. Иштирокчилар берилган маълумотларни гуруҳларда муҳокама қилиб, умумлаштирган ҳолатда ифодалашди.

«Хорижга ишга кетиш кўпчилик учун қизиқарли жараён. Қонун доирасида ишга кетиш, шартнома тузишда аҳамият қаратишга лозим бўлган бандлар, шартлар ҳақида маълумот олдик, одам савдосини келтириб чиқарувчи ҳолатлар билан танишдик. Мени қизиқтирган саволларга жавоблар олдим. Семинар мен учун жуда фойдали бўлди» – дейди семинар иштирокчиси С.Камолова.

Лойиҳа тренери Н.Атамуратованинг интернет маконининг фойдали ва зарарли томонлари ҳусусидаги тақдимоти иштирокчиларда қизиқиш уйғотди, уларнинг фикрлари интерактив усуллар ёрдамида ўрнаганилди. Шунингдек, унинг диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик мавзусидаги «Биз-турличамиз, аммо  биргамиз – бул бизнинг кучимиз» маърузаси турли мамлакатларда диний низолар сабабли юз бераётган ҳолатлар мисолида семинар қатнашчиларини сергакликка чақирди.