Жорий йилнинг 24 январ куни “Журналистларни қайта тайёрлаш маркази” малакали мутахассислари томонидан “Ўзбекистон журналистлари ва блогерларининг иқтисодий журналистика бўйича салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўз ишини бошлади.
Унда айнан иқтисодий йўналишда материаллар тайёрлаш кўникмалари ўргатилади. Семинарнинг биринчи куни доирасида ЖҚТМ тренерлари:
- Иқтисодий журналистика тўғрисида умумий тасаввур,
- Жамиятнинг иқтисодий журналистикага бўлган эҳтиёжи ва унинг ҳозирги ҳолати
- Иқтисодицй мавзудаги материалларнинг замонавий форматлари
каби мавзуларда сессиялар ўтказдилар.
Давлат геология қўмитаси Матбуот котиби