Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Канада фонди кўмагида амалга оширилаётган «ОАВнинг мамлакатда тинчликни таъминлаш ва можароларнинг олдини олишдаги роли» лойиҳаси доирасида «Ёшлар ижодида тинчлик мавзуси» танлови эълон қилинади!
Танловга тинчликпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, можароларнинг олдини олиш, дезинформация ва фейк қарши кураш, ҳамда ижтимоий ҳамжиҳатликни илгари суриш ниятида тайёрланган ишлар қабул қилинади!
Кимлар иштирок этиши мумкин?
Журналистлар,блогерлар ва ижодкор ёшлар
Танлов номинациялари:
- Журналистика материаллари — мақола, интервью, таҳлилий ёзма материаллар.
- Блог ва видеоконтент — ижтимоий тармоқлардаги видеолар, фактчекинг ёки медиасаводхонлик бўйича материаллар.
- Тасвирий санъат асарлари- талабалар тайёрланган ишлар қабул қилинади— плакатлар, иллюстрациялар, график ишланмалар.
- Ёш киноижодкорлар- талабалар тайёрланган ишлар қабул қилинади, улар учун махсус соврин ҳам бор.
Материалларни 1 ноябрдан 10 январгача tanlov-uz@mail.ru манзилига «Тинчликпарвар» мавзуси билан юбориш мумкин!








