Ўзбекистон Журналистларини қайта тайёрлаш маркази 10-11 май кунлари Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети журналистика факультетларининг рус тилида таълим олаётган талабалари учун “Динлараро бағрикенглик масалаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш: ҳуқуқий асослар ва замонавий ёндашувлар” мавзуида навбатдаги ўқув семинарини ўтказди. Ушбу тадбир виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, талаба-ёшлар ўртасида динлараро англашув ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний эътиқод ва виждон эркинлигининг мазмун-моҳиятини тушунтиришнинг долзарб масалаларига бағишланди.
Шунингдек, диний таълимотлар тарихи, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги масалаларига оид қонун ҳужжатлари, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш муҳимлиги ва бу борадаги медиаларнинг вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Талабаларга дин ва дунёвийлик, дунёвий давлат ва теократик давлат тушунчаларининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мамлакатимиздаги диний конфессиялар тарихи ҳақида маълумотлар берилди. Иштирокчилар диний ташкилотларнинг дунёвий давлатдаги фаолиятининг қонунчилик асослари, динлараро ва бир дин ичидаги муносабатлардаги қарама-қаршиликлар ва муаммолар билан танишди.
Тарихий анъаналар ва Марказий Осиё мамлакатларидаги динлараро бағрикенгликнинг бугунги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, зиддиятли журналистиканинг моҳияти, мазмуни ва вазифалари тушунтирилди.
Ўқув машғулотларида бир қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларнинг контентининг мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш асосида Ўзбекистонда динлараро, бир дин ичидаги бағрикенглик ва уларнинг тинч-тотув яшаши масалаларига бағишланган контент тайёрлаш бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
Ушбу нозик мавзуни ёритишда стереотипларнинг салбий таъсирига алоҳида эътибор қаратилди. Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар Instagram тармоғи учун бир қанча тематик ўқув видеороликларини тайёрладилар.
Машғулот давомида эксперт Э.Асанов диний таълимотларнинг тарихий-ижтимоий илдизлари, динлараро ва динлар ичидаги муносабатларнинг ҳолати, Марказий Осиёдаги бағрикенгликнинг тарихий анъаналари ҳақида маълумот берди.
Мутахассис ХХ асрдаги диний муаммонинг аҳволига, ёшлар ўртасида муросасизликнинг кучайишига сабаб бўлаётган интернет «воизларининг» ёшлар онгини манипуляция қилиш истагига алоҳида экскурс қилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда бағрикенглик анъаналари чуқур тарихий илдизларга эга эканлиги, турли диний конфессиялар вакиллари ва турли динлар уламоларининг ўзаро ҳамкорлигининг ноёб тарихий далиллари борлиги таъкидланди.
Тренингдан кейинги сўров шуни кўрсатдики, иштирокчиларга тренинг ёқганлигини ва уларнинг кўпчилиги ушбу ўта нозик мавзуни ёритишда янги ёндашув ва тамойилларни ўзлаштирган.