jqtm
Yuklanmoqda...

Таҳлилий журналистика бўйича тренинг

Бугун, 19 июл 2022 йил, Журналистларни қайта тайёрлаш Маркази томонидан Фридрих Эберт номидаги жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Таҳлилий журналистикада ўзбек журналистларининг салоҳиятини ошириш” мавзусидаги тренингнинг биринчи куни.

Тренингда таҳлилий журналистиканинг вазифалари ва аудиторияси, долзарб масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш, шунингдек, журналистларнинг ахлоқий тамойиллари ва ахлоқий фазилатлари каби мавзулар муҳокама қилинади. Тадбир ўзбекистонлик мураббийлар билан биргаликда иш олиб бораётган Қозоғистон ва Қирғизистондан келган мутахассислар иштирокида ўтказилмоқда.