Ўзбекистонда журналистлар салоҳиятини оширишда таҳлилий журналистиканинг роли мавзусида Тошкент шаҳрида журналист ва блогерлар учун 2 кунлик тренинг бўлиб ўтди.
Тренингдан асосий мақсад – ОАВ вакиллари ва блогерларни таҳлилий материаллар тайёрлаш сирларини ўргатиш. 2 кунлик тренинг давомида қатнашчилар таҳлилий журналистиканинг мақсад ва вазифалари, аналитик материаллар учун потенциал аудиторияни аниқлаш, таҳлилчи журналистнинг асосий компетенциялари, факт ва маълумотларни текширишни ўрганишди. Халқаро медиатренерлар Бактигуль Бурибаева (Қозоғистон) ва Гулнара Ибраева(Қирғиз республикаси) журналист ва блогерларга аналитик материал тайёрлашда амалий кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беришди.
Тренинг интерактив тарзда ўтиб, унинг якунида қатнашчилар треинг юқори савияда ва интерактив тарзда ўтганлиги, тренерлар Наргис Қосимова ва Баҳодир Хасановлар таҳлилий журналистика бўйича юзага келган саволларнинг барчасига жавоб беришганини қайд этиши.