Зўравонлик экстремизмини олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг салохиятини ошириш, ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида «Барқарор Ҳаёт» халқаро ижтимоий – маърифат маркази томонидан «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида «Аҳоли заиф гуруҳларининг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш, ахборот алмашинуви ва бағрикенгликни тарғиб қилиш ва ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида доирасида Шўрчи туманида 2 кунлик ўқув семинар-тренинг ташкил қилинди.
Туманнинг «Маҳалла маркази» биноси бўлиб ўтган тренингда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раиси ўринбосарлари, мутахассислари, туманнинг фаол отинойлари иштирок этишди. Семинар давомида зўравон экстремизм хақида тушунча, Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлар, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, Ислом – тинчлик ва фаровонлик дини, соғлом ва маърифий мазмунга эга бўлган соф исломий тушунчаларнинг нотўғри талқини. ижтимоий химояга мухтож ёт ғоялар таъсирига тушган хотин-қизларни соғломлаштиришнинг ўзига хос жихатлари.ўравон экстремизмига таъсир этувчи омиллар, зўравон экстремизмни олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни, ўзаро ҳамкорлик механизмлари мавзуларида марказ тренерлари Ш.Холмуротова,З. Абдурасулова презинтация қилишди.
Шунингдек кичик гурухларда зўравон экстремизм хақида, ижтимоий химояга мухтож ёт ғоялар таъсирига тушган хотин-қизларни соғломлаштиришнинг ўзига хос жихатларини ўрганиб чиқиш, зўравон экстремизмини олдини олишда хамкор ташкилотлар билан ўзаро хамкорликни кучайтириш бўйича лойиҳалар тузишди ва тақдим қилишди.
Мастура Хамраева