Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида Марказ ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.


Байрам дастурхонига мамлакатимиз ОАВ ва журналистика соҳасида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган устоз журналистлар таклиф этилиб, самимий мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов кириш сўзи билан очиб, ҳаётларини миллий журналистика ривожига, жамиятни равнақ топтириш ишига бағишлаган ва бу йўлда ҳануз ўз тажрибалари ва ёшларга қимматли маслаҳатлари билан фаол иштирок этиб келаётган устозларни байрам билан чин дилдан қутлади ва самимий тилаклар билдирди.
Контент тайёрлаш маркази бўлим бошлиғи Элбек Долимов ҳам устозларни муборакбод этиб, марказ томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.Тадбирда Ўзбекисттонда хизмат кўрсатган журналист Жаббор Раззоқов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги фаҳрий журналистлар кенгаши раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шерзод Ғуломов, таниқли диктор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Ибрагимова, устоз журналист ва ижодкор Мухтор Худойқулов ва бошқалар сўз олиб мамлакатимизда фаҳрийларга берилаётган катта эътиборни эътироф этдилар, шунингдек, миллий журналистиканинг бугунги аҳволи, ОАВ фаолиятини янада яхшилаш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.








