jqtm
Yuklanmoqda...

Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик – ҳамжиҳатлик омили

Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси томомнидан «Марказий Осиёда зўравонликлик экстремизмининг олдини олиш» лойиҳаси доирасида Нукус шаҳри «Халқлар дослиғи» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар учун ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар иштирокчиларга лойиҳа ҳақида, унинг доирасида ишсиз фуқаролар учун яратилган имкониялар, бепул ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар ҳусусида маълумотлар бериш билан бошланди. Одам савдосини келтириб чиқараётган омиллар, жамиятда учраётган ҳолатлар мисолида тушунтирилиб, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди. Семинарнинг амалий қисмида қатнашувчиларнинг одам савдосининг олдини олиш бўйича таклифлари тингланди.

«Одам савдосининг олдини олиш учун биринчи навбатда мамлакат фуқароларини етарли ва муносиб ойлик билан таъминлаши лозим. Ишсизлик одам савдосининг асосий сабаби» – дейди семинар иштирокчиси Н.Сейдабуллаева. Ундан ташқари давлат томонидан турли психологик ёрдам кўрсатувчи марказларнинг ташкил этилиши ҳам унинг олдини олишга ёрдам беради. Чунки инсон қийин вазиятга тушганда, уни аввало руҳий тушкунликдан чиқариш лозим. Бунинг учун шундай ҳамёнбоп марказларга аҳолининг эҳтиёжи катта.

Тренерлер томонидан интернетдан унумли фойдаланиш, унинг фойдали ва хавфли томонлари иштирокчиларнинг фикрларини интерактив усуллар ёрдамида ўрганган ҳолда тушунтирилди. «Биз-турличамиз, аммо  биргамиз – бул бизнинг кучимиз» мавзусидаги маъруза ҳам баҳс-мунозараларга бой бўлди. Ҳар бир саволга лойиҳа тренерлари ва марказ психологи Ш.Асанова томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Мазкур йўналишдаги семинарлар «Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан Нукус шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказиш режалаштирилган.

«Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот маркази

 Қорақалпоғистон Республикаси бўлими