jqtm
Yuklanmoqda...

Марказда журналистлар учун тренинг бўлиб ўтди

“Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси  асосида “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан “Сурхондарё вилоятидаги журналист ва  блогерлар малакасини ошириш” мавзусида  тренинг бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 15 нафар журналист, блогерлар ва волонтёрлар иштирок этишди.

Марказнинг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда тренер, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази PR менежери Мастура Хамраева ахборотни  нотўғри талқин қилиш турлари, замонавий сарлавҳалар сирлари мавзуларида тақдимот ўтказди. Тўғри ва нотўғри маълумотларни ажратиш бўйича гурухларда ишлашда иштирокчилар ўз презинтациясини тайёрлади ва тақдим этди.

Шунингдек, мақсадли аудитория танлай оласизми?, факт, фактоид ва фейклар: келиб чиқиши ва оқибати мавзуларида ҳам тренер маълумотлар айтиб ўтди. ОАВда ва ижтимоий тармоқларда материалларни ёритишнинг гендер жиҳатлари, стигма ва гендер жиҳатларни бартараф этиш мавзусида иштирокчилар бахс-мунозара орқали фикрларини баён этди.

Лойиҳа асосида ташкил қилинган тренинг сўнгида журналист ва блогерлар “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида ташкил қилинган бепул курслар фаолияти билан танишди.

М.Хамраева