jqtm
Yuklanmoqda...

Коррупция иллатини аёвсиз фош этиш – барчамизнинг бурчимиз

Бугунги глобаллашув жараёнларида коррупция иллатини аёвсиз фош этиш ва унга жазо муқаррарлигини таъминлашда журналист ва блогерларнинг иштироки ва кўмаги ҳар доимгидан ҳам муҳим.

Ўз навбатида, бу борада очиқликни таъминлаш, ОАВ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, медиа вакилларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган айрим муаммолар, амалга ошириладиган қатор вазифалар турибди.

Бугун Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан биргаликда (ЖҚТМ) “Ўзбекистон журналистлари ва блогерлариниг коррупция масалаларига оид журналист суриштирувини ўтказиш бўйича салоҳиятларини ошириш” мавзусидаги тренингда шу ҳақда фикр алмашдик.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, шу пайтгача кўплаб журналист ва блогерлар саъй-ҳаракати билан давлат харидлари, маблағларни мақсадсиз сарфлаш, тендер қоидаларини бузиш каби коррупцион ҳолатлар фош этилди ва бу билан коррупцияга қарши муросасизликни кучайтиришда, уни бартараф этишда ОАВ муҳимлиги, катта куч ва имкониятга эга эканлиги янада аниқ-равшан ўз исботини топмоқда.

Агентлигимиз коррупцияга қарши курашиш,  жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВ, журналистлар ва блогерларни мана шундай фаолликларини ҳар доим қўллаб-қувватлайди ҳамда улар билан яқин ҳамкорликка ҳамиша тайёр.