Жорий йилда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Конрад Аденауэр Жамғармаси билан ҳамкорликда «Суриштирув журналистикаси коррупцияга қарши курашишнинг самарали омили» янги қўшма лойиҳани амалга оширмоқда.
Коррупция кўплаб мамлакатларда долзарб муаммо сифатида тан олинади. Барча давлатлар коррупция сабаб юзага келган муаммо ва таҳдидларнинг жамият барқарорлиги ва хавфсизлигига таъсири ва аҳамиятини яхши тушунадилар. Коррупция демократик институтлар, демократик қадриятлар, ахлоқий қадриятлар ва адолатга раҳна, жамиятнинг барқарор тараққиётига ва ҳуқуқ-тартибот тизимига катта зарар етказади. Коррупция фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини поймол қилади, уларнинг ҳокимиятга бўлган ишончини сўндиради, иқтисодиёт барқарорлигига путур етказади. Бир томондан, коррупция жамиятни ижтимоий-иқтисодий ёки хавфсизлик соҳасидаги базавий эҳтиёжларни қондиришга қаратилган муҳим заҳиралардан маҳрум қилади. Иккинчи томондан эса, коррупция бевосита давлат институтлари, хусусан, одил судлов тизими фаолиятига салбий таъсир курсатади. Коррупция одил судловни таъминлаш органларига нисбатан ишончни поймол қилади, демократик давлатларнинг суд тизимини инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлашдан, судьялар, адвокатлар ҳамда ҳуқуқшунослик соҳасининг бошқа вакиллари ўз мажбуриятларини тўлақон ижро этишларидан маҳрум қилади.
Коррупцияга қарши курашишда ОАВ муҳим аҳамият касб этади. Суриштирув журналистикаси алоҳида ва ўзига хос фаолият йўналиши сифатида коррупция масалаларини изчил ва узоқ давомли тарзда тадқиқ этишга қаратилган. Суриштирув воситасида журналистлар давлат маблағларининг ўғирланишини, ҳокимият суистеъмолининг чуқур таҳлилини, атроф-муҳит ҳолати кескин ёмонлашиши сабаларини, жамиятнинг турли жабҳаларидаги коррупцион жиноятлар илдизини чуқур таҳлилини амалга оширади.Конрад Аденауэр Жамғармасининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ва Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида республикамиз журналистлари ва блогерлари учун 23-24 февраль кунлари Тошкент ш. ташкил этилган семинар-тренинглар айнан ушбу кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилган.
Ушбу ҳамкорлик лойиҳаси мақсадлари :
- ОАВда ўз чиқишлари билан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданятига таъсир этадиган журналист ва блогерларнинг касбий салоҳияти ҳамда ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш.
- ОАВ каналлари орқали жамиятда коррупцияга ва бошқа ижтимоий ҳавфли жиноятларга қарши курашиш масалалари бўйича маърифий-тарғибот ишларига кўмаклашиш.
- ОАВ чиқишлари воситасида жамиятда антикоррупцион чора-тадбирлар ва бошқа ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қаратилган дастурларнинг натижаларига фуқаролик масъулиятини тарбиялаш ҳамда давлат ҳокмиятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш.