Барчамиз коррупцияга қаршимиз. Лекин пулни ҳамма яхши кўради. Ана шу қарама-қаршилик коррупция тегирмонига сув қуймоқда… Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳамкорлигида «Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналист, блогер, ННТ фаолларининг салоҳиятини ошириш» мавзусидаги 2 кунлик тренинг бўлиб ўтди.
Тренингда коррупцияга қарши кураш Агентлиги ходими Сардоржон Маманов қизиқарли маълумотларни тақдим этди.
Журналистларни қайта тайёрлаш маркази медиатренерлари, филология фанлари доктори Наргис Қосимова, Авазхон Ҳайдаровларнинг оммавий ахборот воситалари орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш жамиятдаги коррупция муаммолари ва таҳдидларини ёритишда ОАВ салоҳиятини ошириш борасидаги фикрлари фойдали бўлди.
Шунингдек, бу борада жаҳон тажрибаси ҳақидаги маълумотлар ҳам муҳим ўрин тутди. Амалий дарслар журналистларни бу эски мавзуни янги йўналишда ёритиш усулларидан хабардор этди.
Навоийлик журналист, блогер ва ННТ ташкилоти вакиллари Журналистларни қайта тайёрлаш марказига фойдали ва қизиқарли тренинг учун ўз миннатдорлигини билдиради.
Маруса Хосилова