«Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналист, блогер, ННТ фаолларининг салоҳиятини ошириш» мавзусида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ташкил этилган тренингнинг асосий мақсади оммавий ахборот воситалари орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жамиятдаги коррупция муаммолари ва таҳдидларини ёритишда ОАВ салоҳияти ва сифатини ошириш, ушбу мавзудаги журналистик суриштирув йўналишини ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг коррупцияга қарши курашиш мавзусида материал тайёрлашга бўлган рағбатини уйғотиш ва маҳоратларини оширишдан иборат.
Тренингда халқаро ва миллий экспертлар – Вебстер университети профессори, Халқаро коррупцияга қарши курашиш академиясининг Ўзбекистондаги вакили, Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Қодир Кулиев, UNDP эксперти Нодира Зикриллаева, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мутахассиси Сардор Мамановлар қатқнашчиларни бугунги кунда жаҳонда ва юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништиришди.
Медиатренер, филология фанлари доктори Наргис Қосимова ҳамда Авазхон Ҳайдаровлар ОАВда коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятни уйғотиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш масалари бўйича амалий дарслар орқали танқидий фирклаш кўникмаларини шакллантириш бўйича сабоқ беришди.
Иштирокчилар ўз навбатида масс-медиа воситалари (видеороликлар, интернет ва бошқа ОАВ материаллари) ёрдамида фуқароларни коррупцияга қарши муносабатини шакллантириш ва ҳуқуқ -тарғибот идоралари билан ҳамкорликни самарали ташкил этиш усулларидан хабардор бўлишди.