Наманганлик журналист ва блогерлар хавфсизлик масалалари бўйича кўникмаларини оширдилар
Ҳозирги кунда рақамли дунё ҳар бир фаолиятимизга, жумладан, медиа соҳасига ҳам узлуксиз таъсир кўрсатмоқда. Интернетнинг ва ижтимоий тармоқларининг жадал ривожланиши билан, маълумотларнинг тарқалиши жуда осонлашган. Журналистлар ва блогерлар учун ҳам киберхавфсизлик ва рақамли гигиена, онлайн таҳдидларга қарши курашиш жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Наманган шаҳрида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Халқаро «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган тренингда журналист ва блогерлар бу йўналишда ўз малакаларини оширдилар.
Тренингда журналистлар ва блогерлар учун рақамли хавфсизлик ва рақамли тазйиқларга қарши кураш, маълумотларни муҳофаза қилиш ва рақамли муҳитдаги ҳуқуқий масалалар бўйича кўникмалар берилди.
Иштирокчиларга ChatGPT ва D-ID каби сунъий интеллект инструментларидан фойдаланишди.
Тренинг назарий тақдимотлар, амалий машғулотлар ва гуруҳ муҳокамалари шаклида ўтказилди. Иштирокчилар ҳаётий ҳолатлар билан ишлашди ва маълумотлар сақланиши ҳамда манбаларининг ҳимоя чоралари бўйича тавсиялар олдилар.
Яқин кунларда бу каби тренинглар Жиззах ва Бухоро шаҳарларида ҳам ташкил этилади.