jqtm
Yuklanmoqda...

Журналистлар малакасини ошириш керакми?

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамкорлигида Самарқанд ва Навоий вилоятларида журналист ва блогерлар учун икки кунлик махсус ўқув семинар ташкил этилди. 
Ўқув семинар мақсади мазкур вилоятларда фаолият юритаётган журналист ва блогерларни ҳуқуқий билимларини ошириш, замонавий мультимедиа журналитикаси асослари бўйича тушунча беришдан иборат бўлди. Ҳар икки вилоятда ўтган семинарда журналистлар кўп дуч келаётган ҳуқуқий муаммоларини ўзаро муҳокама қилдилар. Бугунги кунда журналистика олдида турган муаммолар ҳақида очиқ суҳбат ва бахс-мунозаралар олиб бордилар.  
Шунингдек, семинар тренингда замонавий журналистикада мультимедиа асослари бўйича ўқув машғулотлар ўтказилди. Электрон оммавий ахборот воситаларида мультимедиа инструментлари асосида тайёрланган материаллар нисбатан кам бўлгани сабабли тренинг ташкилотчилари журналистларга мазкур мавзуда малакавий дарс ўтишни мақсад қилган эди. Семинар иштирокчиларидан бири Навоийлик мустақил журналист Махфуза Ортиқованинг айтишича бу каби семинарларнинг   тез-тез ўтказилиши мақсадга мувофиқ. 
“Журналистика сохаси тезкор тарзда ривожланиб, ўзгариб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари кенг аудиторияни жалб қилиш учун янги мультимедиа унсурларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқдалар. Оддий матнлар ўрнини қисқа видеолар, анимация роликлари эгаллаб бормоқда. Шундай экан таҳририят журналистларини бу борада малакасини ошириб боришга доим эҳтиёж бор. Қолаверса таҳририятларни ижтимоий медиадаги фаолияти ҳам бизга янгилик бўлиб бу ҳақида тренинглар ўтказилса, яхши бўлар эди”, дейди мустақил журналист Махфуза Ортиқова.
Журалистларни малакасини ошириш бўйича семинар тренинг Хоразм ва Фарғона вилоятларида давом этади.

Анора Содиқова