jqtm
Yuklanmoqda...

Журналистлар, блогерлар ва ННТ вакилларининг медиа саводхонлиги бўйича салоҳиятини оширишга қаратилган тренинг Қарши шаҳрида ўтказилди

Замонамизнинг долзарб муаммоларидан бири бу – ахборот тармоқларининг ёшларга салбий таъсирига қарши курашишни кучайтиришдир. Ижтимоий тармоқларнинг ижобий томонларидан яна бири Интернет фойдаланувчилар ўртасида маълумот алмашишни соддалаштирди. Айнан шу жиҳат  бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг одамлар билан ишлашда фаол фойдаланилиши натижасида, асосий мақсадли аудитория бўлмиш ёшлар хавф остида қолишмоқда. Ёшларнинг интернетдан деярли назоратсиз фойдаланиши уларни ёллаш учун енгил усулдир.

Ўзбекистон  журналистларни  қайта  тайёрлаш  маркази ва Фридрих Эберт жамғармасининг  ““Гендер кун тартибида журналистлар ва блогерларнинг салоҳиятини ошириш”лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 10-11 март кунлари Қарши шаҳрида  маҳаллий  журналистлар,  блогерлар  ва талабалар учун тренинг ташкил этилди.

Бугунги кунда ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш долзарб муаммодир. Тармоқларда мулоқот қилишнинг ижобий имкониятлари билан бир қаторда маълум қийинчиликлар ва таҳдидлар ҳам мавжуд. Хусусан, ёшларни тез-тез атипик ҳатти -ҳаракатларга, ноаниқ маълумот олишга, ўз сўзлари учун масъулиятсизликка, ҳақоратли сўзларни ишлатишга, ахлоқий меъёрларга риоя қилмасликка ундайдиган Интернетдаги мулоқот маданияти масалалари биринчи ўринга чиқмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги бундай хабарларнинг узоқ муддатли натижаси жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётининг беқарорлашувига олиб келиб, анъанавий қадриятларига зарба беради, шахсга, жамиятга ва давлатга ҳурматнинг йўқолишига, ижтимоий хулқ-атворни рад этилишига олиб келади.

Мазкур тренинглардан кўзланган асосий мақсад:                                                              

  • Журналист ва блогерларнинг медиа саводхонлиги ва медиа этикаси, ахборот хавфсизлиги ва ушбу масалаларда гендер жиҳатлари бўйича билим даражасини ошириш.
  • Материалларни тайёрлашда иштирокчиларнинг онлайн мультимедиа платформалари ва визуализация воситалари имкониятларидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларини ривожлантириш.

Ташкил этилган тренинг ўқув жараёнларидан ташқари,  интернетнинг деструктив таъсирининг олдини олишда медиасаводхонлик  масалалари, дезинформация ва ташвиқотни қандай фарқлаш муминлиги, фейклар ва факт-чекинг платформалари билан ишлаш,  ахборот тарқатишда гендер жиҳатлари, низоли масалалар юзасидан материаллар тайёрлашнинг аҳлоқий меъёрлари бўйича иштирокчиларнинг кўникмалари оширилди. Шунингдек, ОАВда нафрат тили, материалнинг сарлавҳаси билан ишлаш, ижтимоий тармоқлар алгоритмлари,  ахборот ва медиаконтентни излаш, танқидий  баҳолаш, саводли жойлаштириш бўйича Журналистларни қайта тайёрлаш маркази медиа тренерлари томонидан зарурий тавсиялар берилди.