Биз сизнинг ишингизни 31 майгача кутамиз.
Марафоннинг бошқа босқичлари ҳақида ўзбек (https://clck.ru/U4dHn), qoraqalpoq (https://clck.ru/U4eSC) ва рус тилларида (https://clck.ru/U4dGd) ўқишингиз мумкин. Биз шартларни соддалаштирдик.
Энди фотосуратларни электрон почта орқали юборинг: info@dvv-international.u, ва ўлчамлари 300 dpi эмас, 72 dpi бўлиши мумкин. Юқори пикселлар сонини қўшимча равишда баҳолашади.
Ғолиблар 2021 йил 10-июн куни эълон қилинади. Уларга совғалар топширилади, бу ҳақда бироздан кейин айтиб о’тамиз.
Суратлар DVV нинг Ўзбекистондаги филиалининг Фаcебоокдаги саҳифасида эълон қилинади. “Ёқтиришлар” сони танлов қўмитаси томонидан ҳисобга олинади, аммо ғолибларни аниқлашда ҳал қилувчи кўрсаткич эмас. Танлов давомида энг яхши асарлар Ўзбекистон Журналистларини қайта тайёрлаш марказининг веб-сайтига ҳам қўйилади. https://jqtm.uz
Диққат❗️ Учинчи шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиш учун жавобгарликни асарларини танловга юборган муаллифлар ўзлари зиммасига олади. Бировнинг муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган тақдирда, танлов ташкилотчилари жавобгар бўлмайди. Ташкилотчилар танловда юборилган материаллардан ўз фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Барча иштирокчиларга омад ва ижодий рақобат!
Лойиҳа жамоаси