Жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш Маркази Тошкент шаҳрида журналистлар, блогерлар ва кўнгиллилар учун «Глобал фуқаролик тамойилларини мустаҳкамлашда ОАВнинг роли» мавзусида тренингини ўтказади.
Мазкур тадбир Германия ташқи ишлар Федерал вазирлиги, Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси (GIZ) ва халқ университетларининг Немис Ассоциациясининг мамлакатимиздаги Филиали (DVV) кўмагида ўтказилмоқда. Тадбир ўтказилишидан кўзда тутилган мақсадлар:
- Глобал фуқаролик ғояларини илгари суришда ва мажбурий экстремизмни олдини олишда ёшлар ва ОАВнинг ҳудудий тармоқли алоқаларини мустаҳкамлаш.
- Радикаллашув ғояларидан аҳолини барқарорлигини ошириш ва жамиятда бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган энг яхши амалиётлар борасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш.
- Глобал фуқаролик ва мажбурий экстремизмни олдини олиш ғояларини илгари суриш бўйича масалаларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритишда иштирокчилар дахлдорлиги (омилкорлиги)ни ошириш.
Жорий йилнинг июль ойида ўтказилган «Марказий Осиё ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Чақирувлар ва имкониятлар» халқаро анжуманида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Жанубий Оси мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 10 ташаббус ҳақида эълон қилиб, улардан бири минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигига нисбатан таҳдидларга қарши кураш бўйича сайъи-ҳаракатларни бирлаштириш билан боғлиқ. Марказий Осиёнинг қоқ юрагида жойлашган Ўзбекистон минтақа барқарорлик, барқарор тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлишига бевосита хайрихоҳ. Ўзбекистон қатъий равишда яхши қўшничиликнинг ўзаро мулоқоти, конструктив ўзаро яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш тарафдори. Бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари учун ёшларни ўзини ўзи намоён этиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, зўравонлик мафкураси «вирус»ини тарқалишига тўсқинлик қилиш, кенг жамоатчиликка глобал фуқаролик ҳис-туйғулари, Ватанга садоқат ва бағрикенглик тамойилларини етказиш муҳим вазифалардан биридир.
Бу муҳим ишда Марказий Осиё мамлакатларининг оммавий ахборот воситаларига катта аҳамият қаратилади. Шу билан бирга бу ғоялар ва тамойилларни ёритиш ва илгари суриш учун журналистлар ва блогерлар мазкур масалаларни англаш ва мулоқотни ривожлантириш учун чуқур билимларга эга бўлишлари лозим. Айнан бу вазифа мазкур тренингда ўз ифодасини топади. Тадбир доирасида иштирокчилар миллий экспертлар ва тренерлар, нутқларини тинглайдилар, мунозаралар уюштириб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
Тадбир якунига кўра, журналистлар учун ҳамкорликдаги маърифий лойиҳалар ижроси, ҳамкорликдаги тадбирларда ахборот айрибошлаш учун Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш Маркази ҳамда ЎзННТА билан Меморандум имзоланиши режалаштирилган.
Ташкилотчилар контактлари: Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш Маркази; Тел. +998 712440121 Эл.почта: uzjournal@mail.ru