jqtm
Yuklanmoqda...

Фарғоналик журналистлар, блогерлар, PR мутахассислари коррупцияга қарши курашда очиқлик йўлида

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Журналистларни қайта тайерлаш маркази (ЖҚТМ) тренерлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фарғона вилояти бўлими билан биргаликда коррупцияга қарши курашда очиқликни таъминлашда оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролик фаолларининг салоҳиятини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказди.

Ўқув семинарида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди. Ўқув-семинарда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Миршод Хўжаев мазкур соҳада очиқликни таъминлаш бўйича тузилма фаолиятининг устувор йўналишлари, шакл ва услублари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Мутахассисга медиаларда суриштирув ва таҳлилий чиқишлар учун муҳим манба бўлган stat.uz, xarid.uz, regulation.gov.uz, open budjet.uz каби очиқ манбалар билан ишлаш бўйича кўплаб саволлар берилди. M.Xўжаев фуқаролар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқарув органларининг коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича хабардорлигини оширишда масс-медиаларнинг ролини алоҳида таъкидлади.

Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар коррупцияга қарши кураш мавзуларида журналистик суриштирув тайёрлашнинг замонавий ёндашув ва усулларини ўзлаштирдилар. Таълим, қурилиш, бизнес ва иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупция каби долзарб мавзуларда бир қатор очиқ маълумотлар манбаларини тақдим этиш бўйича тергов ҳикояларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар бажарилди. Тақдим этилган лойиҳаларнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилган фарғоналик журналистлар, блогерлар ва фуқаролик фаоллари маҳаллий, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик очиқ ахборот манбалари билан ишлаш усулларини ўзлаштириб олдилар, ўз тажрибаларидаги ҳолатларни таҳлил қилдилар, шунингдек, фактчекинг машқларини бажардилар, таълим, қурилиш, соғлиқни сақлаш ва бизнес соҳаларида коррупция бўйича терговларни тайёрлашни режалаштирдилар.

Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган турли медиалари вакиллари хорижий оммавий ахборот воситалари таҳлили ва ўз амалиёти асосида медиасаводхонлик, замонавий IT-технологиялар ва янги веб-воситалар билан ишлаш кўникмасининг муҳимлигини таъкидладилар.

Тренинг иштирокчилари коррупциянинг ўз минтақаси ва бутун мамлакат учун ижтимоий оқибатлари ҳамда ахборот очиқлигига эришиш ва коррупциянинг олдини олишда маҳаллий ,эдиа ҳамжамиятининг имкониятлари тўғрисидаги муҳокамаларга катта қизиқиш ва фаоллик кўрсатдилар.

Тадбир ташкилотчилари ушбу тренинг самарали натижалар бериши ва медиаларда очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда сифатли материаллар кўпроқ пайдо бўлишини, жамиятнинг коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича хабардор бўлиши тилакларини билдирди.