jqtm
Yuklanmoqda...

Андижонда диний бағрикенглик масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди

Андижон шаҳрида оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, матбуот хизмати ходимлари учун “Дунёвий давлатда диний ташкилотларнинг фаолият юритиш масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этиб, журналистларнинг қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Куннинг иккинчи ярмида Андижон Bosh Jomе’ masjid, Sayyid Muhyiddin Maxdum ўрта махсус ислом билим юрти ҳамда Православ черковига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Search ХННТ ҳамкорлигида ташкил этилди.