26 феврал куни Урганч шаҳридаги “Караван” меҳмонхонасида “Диний ва динлараро бағрикенглик масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида тренерлар Нозима Тошпўлатова, Ёқутхон Маматова ва эксперт Элдор Асановлар иштирок этишди.
Ўқув-семинардан сўнг иштирокчилар Урганч шаҳрида жойлашган “Охун-бобо” жоме’ масжиди ва православ черковига бориб, у ерда руҳонийлар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказдилар.
Мамлакатимиз дўстлик, ўзаро ҳурмат ва диний бағрикенглик юрти экани алоҳида таъкидланди. Жамият барқарорлигини шакллантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган дин арбобларининг иши жуда масъулиятлидир.
Мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон дини, ирқи ва миллатидан қатъи назар, тенг ҳуқуқларга эга. Иштирокчилар давра суҳбати қизиқарли, маърифий ва фойдали ўтганини таъкидладилар.