20- ва 21-январь кунлари Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Бухоро шахрида медиасаводхонлик бўйича «Ёшлар ва ижтимоий тармоқлар: интернет маданият кўникмалари ва тармоқлардан оқилона фойдаланиш» мавзусида медиатренинг бўлиб ўтди.
Семинарда журналистлар, блогерлар, матбуот хизмати ходимлари, ННТ вакиллари ва талабалар иштирок этишди.
Тренинг давомида иштирокчилар медиасаводхонлик ва унинг турлари бўйича тўлиқ билим ва амалий кўникмага эга бўлиб, танқидий фикрлаш турлари, сохта ва ёлғон хабарларни онлайн тарзда аниқлашни, турли фойдали сайтларда ишлашни ўргандилар. Интерактив ўйинлар орқали кайфиятини кўтариб яқинроқ танишишди.
Медиа тренинг якунида барча фаол иштирокчилар марказ томонидан махсус диплом билан тақдирландилар.
Мехрибон Қурбонова, БухДУ журналистика йўналиши талабаси