«Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан ташкил қилинган «Қандолатчилик» курсида навбатдаги иштирокчилар бир ой давомида ушбу ҳунарни ўрганишди. Улар эгаллаган билимини амалиётда кўрсатишди.
Ушбу лойҳа доирасида «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан ташкил қилинган «Эркаклар сартарошлиги» курслари ҳам ёшларга қўл келди.
Янги ҳунар кўникмалари ёшларга ўз йўлларини топиш, оилаларига моддий ёрдам беришга имкон беришига қўл келади.