jqtm
Yuklanmoqda...

Қашқадарёда семинар-тренинг ўтказилди

Қарши шаҳрида журналистлар ва ННТ вакиллари учун “Барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда тинчликпарвар журналистика” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбир Канаданинг маҳаллий ташаббуслар жамғармаси кўмагида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилди. Тренингда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси фаоллари ҳам қатнашдилар.

Тинчликпарвар журналистика — бу можаро ва зиддиятлар мавзусини ёритишда нафақат фактларни аниқ ва холис етказиш, балки зиддиятни кучайтирмай, аксинча, мулоқот ва ўзаро тушунишга ҳисса қўшишга қаратилган ёндашувдир.

Иштирокчилар зиддият ва можароларни ёритишда қандай тамойилларга амал қилиш, журналистик материаллар можаро манбаи бўлиб қолмаслиги учун нималардан қочиш, турли манбалардан маълумот олиш ва маълумотларни текшириш усулларини ўргандилар. Шу билан бирга, улар можароли ҳудудларда ишлаганда хавфсизлик қоидалари ва ахлоқий меъёрлар ҳақида ҳам билимга эга бўлдилар.

#CFLI