jqtm
Yuklanmoqda...

Тинчликпарварликда аёлнинг ўрни: Ўзбекистон ОАВ нигоҳида

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш марказининг Search халқаро тинчликпарварлик халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликдаги лойиҳа бўйича ташкил этилган тренинг 2023 йилнинг 9-10 июнь кунлари Андижонда бўлиб ўтди.

Жамият фаровонлигини таъминлашда ва келиб чиққан зиддиятли вазиятларни бартараф этишда зўравонликка йўл қўймаслик ғояларини тарғиб этиш тинчликпарвар журналистиканинг устувор вазифаси бўлиб, мазкур йўналишда ёзилган журналистик материалларда тинчликпарвар аёлларнинг ёрқин образи намоён этилади. Бу каби ижобий маънодаги контентлар кўплаб давлатларда ортиб бораётган зиддиятли вазиятлар, одамлар орасидаги радикал фикрлар ва экстремистик кайфият сабабли бугунги куннинг долзарб талабига айланиб бормоқда. Бу йўналишдаги олиб борилаётган ислоҳотларни халққа етказишда айнан сифатли ўзбек журналистикасининг ўрни катта аҳамиятга эга.

Шу мақсадда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази республикамизнинг Фарғона, Андижон, Намангон шаҳарларида  журналистлар, блогерлар, ННТ фаолларининг тинчликпарварлик ва бағрикенглик мавзуларидаги контентлар яратиш бўйича билим-малакаларини оширди. Тренинг давомида таҳлилий материаллар тайёрлашнинг замонавий усуллари, уларни янги мультимедиявий воситалар билан бойитиш каби жиҳатлар ўргатилди. Журналистик материал тайёрлашда тинчликпарварлик тушунчалари, лидер аёлларнинг жамиятдаги ўрни, аёлларга нисбатан маиший ва бошқа турдаги зўравонлик муаммоларини ёритишда “нафрат тили”га йўл қўймаслик, жамият фаровонлигини таъминлашда аёлнинг ўрни ҳақидаги тақдимотли сессиялар, амалий машғулотлар ҳамда ижтимоий видеороликлар намойиши иштирокчиларнинг бу борадаги билими, малакасини оширишига қаратилди.

Водий ҳудудларини ўзида жамлаган лойиҳа ўз ниҳоясига етиб, олдинда сифатли журналистик ва блогерлик материаллари танлови ўз ишини бошлаш арафасида турибди. Фарғона, Наманган ва Андижонда бўлиб ўтган тренингларнинг иштирокчилари томонидан тайёрланган материаллар мониторинги ва менторинг натижаларини малакали журналистлардан ташкил топган ҳайъат аъзолари таҳлил этадилар.