jqtm
Yuklanmoqda...

Марказий Осиёда терроризмга қарши курашда янги вазифалар

Жорий йилнинг 13-14-июль кунлари Тошкентда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегиясини ҳар томонлама амалга ошириш йўлида – IV босқич лойиҳаси доирасида Марказий Осиё учун терроризмга қарши эрта огоҳлантириш тармоғини ишга тушириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда терроризм, экстремизм ва радикаллашувга қарши кураш масалалари бўйича халқаро доирадаги экспертлар, маҳаллий нодавлат ташкилотлари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этдилар. Халқаро экспертлар сўнгги пайтлар Афғонистонда содир бўлаётган хавфсизлик, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар борасидаги ходисалар ва уларнинг Марказий Осиё минтақаларига таъсири тўғрисидаги таҳлилий ишланмалари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, улар мавжуд ҳамда пайдо бўлаётган хавфсизлик муаммолари ва миллий даражадаги террорчилик таҳдидлари, айниқса Афғонистондаги сўнгги воқеаларнинг мавжуд таҳдидларга омил бўлаётганини ташвиш билан гапириб ўтдилар. Бу масалаларни ҳал этиш бўйича аъзо давлат фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиши, таҳдидлардан огоҳлантириш тармоғи ишга туширилиши борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Маҳаллий ва халқаро доирадаги экспертлар томонидан огоҳлантириш Тармоғининг ишга туширилишида контртеррорчилик концепциялари, миллий ҳамда минтақавий даражадаги мақсадлари ва ишлаш услублари ҳақидаги таклифлар билдирилди. Шу билан бирга бу масалалар юзасидан минтақавий ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида ишлашда ахборот алмашинувининг муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнггида экспертлар маҳаллий ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда антитеррор масалалари доирасидаги устувор вазифалар борасидаги таклифларни ишлаб чиқдилар ва келгусидаги ҳамкорлик режалари билан ўртоқлашдилар.