Пойтахтимиздаги HYATT REGENCY меҳмонхонасида «Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз» шиори остида 16 кунлик қўшма кампаниянинг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Сенат раиси, гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нарбаева, миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, сенаторлар, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, бир қатор халқаро ташкилотлар мутасаддилари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудудлардан тегишли соҳа масъуллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этдилар.