jqtm
Yuklanmoqda...

Бухорода журналистлар ва блогерлар иштирокида диний бағрикенглик масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди

“Ижтимоий ўзгаришлар даврида оммавий ахборот воситаларнинг ўрни” мавзусидаги мазкур семинар-тренинг Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг “Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари орқали динлараро бағрикенглик тамойилларни илгари суриш” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган.

Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик ва тинч-тотув яшаш ҳақидаги ижобий тажрибаларни  тарғиб қилиш  мақсадида ўтказилаётган икки кунлик семинар-тренингда, айниқса, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик мавзусидаги  чиқишлар камлиги сабаблари кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу борасида диний масалалар бўйича эксперт Бахтиёр Алимжонов Ўзбекистонда дунёвийлик (секуляризм) ва бағрикенглик, тарих ва бугунги кун бўйича иштирокчиларга зарурий маълумотларни берар экан, диний бағрикенглик бу ижтимоий ҳодиса ва маданий жараён, турли эътиқодли фуқароларнинг ижобий муносабатлари эканлигига эътиборни қаратиб, журналистлар бу мавзуни ёритишлари орқали тинчлик ва тотувликни тарғиб қилишга ҳисса қўшишларини таъкидлади.

Семинар-тренинг иштирокчилар ўртасида динлараро ва ички бағрикенглик ҳамда тинч-тотув яшашни тарғиб қилувчи муҳитни яратиш учун турли диний гуруҳлар ўртасида ижобий жамоатчилик фикрини кучайтирувчи медиа ёндашувидан фойдаланиш бўйича грант танлови эълон қилинган.