jqtm
Yuklanmoqda...

Коррупцияга қарши курашда медиаларнинг ўрни

Бугун бир гуруҳ ОАВ вакиллари “Коррупцияга қарши қурашиш соҳасида очиқликни таъминлашда ОАВ ва ННТ фаоллари салоҳиятини ошириш” мавзусидаги тренингда иштирок этишди.

Ташкилотчилар: Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги. Бир кунлик тренингда:

1. Коррупцияга қарши курашишда очиқликни таъминлаш ва ОАВ билан муносабатлар;

2. Коррупциявий ҳолатларни ёритишда журналист, фуқаролик жамияти ва блогерларнинг роли. Ижтимоий шерикчилик масалалари.

3. Журналист суриштируви турлари, усуллари, аҳлоқий меъёрлар.

4. Замонавий-интернет журналистикаси имкониятлари. Ахборот манбалари. Open Data имкониятларидан фойдаланиш.

5. Рақамлаштириш ва фейклар. Факт-чекинг.

6. Журналист хавфсизлиги каби мавзуларда назарий-амалий кўникмалар берилди.

Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар, амалий машғулотлар билан ўтган тренинг якунида иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирланишди.

Ислом Асилбеков