
Тошкент антикоррупция форуми доирасида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази коррупцияга қарши курашда фаол иштироки учун “Йилнинг энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти” деб топилди.
Марказ сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда, Жумладан, журналистлар учун ўқув дастурлари, очиқлик ва шаффофликни оширишга қаратилган ташаббуслар ва аҳоли онгини оширишга хизмат қилувчи медиа кампаниялар, корруцияни қабул қилиш ва очиқлик индекси амалиётига оид ижтимоий тадқиқотларни ўтказган.
Марказ бундан буён ҳам Коррупцияга қарши курашда янада фаол иштирок этиш ниятида!








