Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш марказида Республика болалар газетаси «Класс!» ҳамкорлигида «Ёшлар орасида медиасаводхонлик» мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. Ушбу тадбир юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, медиасаводхонлик ва киберхавфсизлик масалаларига бағишланди.



Учрашувда қатнашчилар медиадаги жараёнлар, ижтимоий тармоқлар ҳамда замонавий гаджетлардан фойдаланишга оид мавзуларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, ўқувчиларнинг онлайн-муҳитдаги қизиқишлари ва улар дуч келаётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқувчилар ижодий ёндашувни намоён этиб, ўзларининг қизиқарли ғояларини таклиф қилишди. Ушбу ғоялар яқин келажакда амалга оширилиши режалаштирилган. Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.











